Ads

“Реал” клуби ПСЖ билан бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг трансфери борасидаги музокараларни бошлаб юборди, дея хабар беради Televisión Española (TVE) телевиденияси.

Унга кўра, Мадрид клуб бу футболчи 310 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, “қироллик клуби” Неймарга 7 йиллик шартнома ва йилига 45 млн евро маош тайёрламоқда.

Айни дамда жаҳон футболидаги рекорд трансфер 222 млн еврони ташкил қилади. Айнан шу маблағ эвазига Неймар “Барселона”дан ПСЖга ўтган эди.