"Реал" Нико Пасни келаси ёзда қайтаришга ишонмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти Нико Пас келаси ёзда Испанияга қайтишига ишонмоқда. Бу ҳақда As нашри хабар берди.
⠀
Аввалроқ "Комо" ва "Реал" ярим ҳимоячининг 60 миллион евро эвазига трансфери бўйича келишувга эришган эди. Битим келаси ҳафта расман эълон қилиниши кутилмоқда. Шу билан бирга, мадридликлар 2027 йилда аргентиналик футболчини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
⠀
Манба маълумотига кўра, дастлаб "Реал" Нико Пасни 2026/27 йилги мавсумда жамоага қайтаришни режалаштирган. Бироқ футболчи Жозе Моуриньо жамоасидаги ўрни борасида иккиланиб қолган. Шу сабабли 21 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятининг ҳозирги босқичида "Комо"да қолишни маъқул кўрган. Италия клуби ўтган мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган ва "Реал" ҳам футболчининг қарорига қарши чиқмаган.
⠀
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида "Реал" Нико Пасни "Комо"дан 9 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш бандини фаоллаштирган эди. У ўтган мавсум А серияда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар