"Реал"нинг Олисе бўйича позицияси маълум бўлди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе жорий ёзда «Реал» таркибига қўшилиши деярли истисно этилмоқда.
Журналист Марио Кортегана хабарига кўра, Мадрид клубига яқин манбалар «қироллик жамоаси» раҳбарияти бу ёзда француз футболчисини олиш режаси йўқлигини маълум қилган. Манбаларнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда Олисени сотиб олиш амалий жиҳатдан имконсиз деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Олисе 2024 йили «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га 53 миллион евро эвазига ўтган. Унинг мюнхенликлар билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда француз футболчиси барча мусобақалар доирасида «Бавария» сафида 52 ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Олисенинг трансфер қийматини 150 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар