"Реал"нинг шарти Эндрикка ҳалақит қиляпти
Талаб харидорга тўғри келмаяпти
«Реал» ёш ҳужумчи Эндрикни қишки трансфер ойнасида жамоадан чиқариб юбориши мумкин. Ўтган мавсумда ҳам шундай эҳтимол муҳокама қилинган эди. 20 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирча майдонга кам тушаётгани сабаб, ривожланиши учун мунтазам ўйин амалиёти зарур, деб ҳисобламоқда.
Эндрикка даъвогар клублар орасида Англиянинг «Арсенал» жамоаси ҳам бор. Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета ёш бразилияликнинг салоҳиятини юқори баҳолаши айтилмоқда. Бироқ бу трансферга жиддий тўсиқ мавжуд: «Реал» раҳбарияти Эндрикни катта иқтидор эгаси деб билади ва уни фақат ижара асосидагина қўйиб юборишга тайёр.
El Nacional ўз манбасига таяниб хабар беришича, мадридликлар ҳужумчини фақат мавсум охиригача бўлган муддатли ижарага рози. Испаниядаги манба ёзишича, бу шарт «Арсенал» устози Артета режаларига тўлиқ мос келмаслиги мумкин.
Маълумот учун, нуфузли Transfermarkt портали Эндрикнинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида деб баҳолаган.
Изоҳлар (0)