“Реал” оғир аҳволда: Саккиз ҳимоячи майдонга тушолмайди

  • 8 декабрь, 09:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 15-тури “Реал”га жуда оғир келди. Мадридликлар ўз мухлислари кўз ўнгида ўйинни бой беришдан ташқари, жароҳат ва дисквалификациялар туфайли бир неча футболчилари хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди.

Tecno

Айниқса, ҳимоя чизиғи катта йўқотишга учради. “Сельта”га қарши баҳснинг биринчи бўлими ўрталарида Эдер Милитао жиддий жароҳат олди. Ўйиннинг иккинчи ярмида Фран Гарсия ва Альваро Каррерас зарур бўлмаган жойда қизил карточка ишлаб олди.

Шу тариқа, жамоа яна ҳимоя чизиғида жиддий кадр танқислигига дуч келди. The Touchline маълумотларига кўра, Ла Лигадаги навбатдаги “Алавес”га қарши учрашувни бир вақтнинг ўзида саккизта ҳимоячи ўтказиб юбориши аниқ бўлди.

Юқорида тилга олинган уч нафар футболчидан ташқари, Дин Хёйсен, Трент Александер-Арнольд, Даниэль Карвахаль, Давид Алаба ва Ферлан Менди ҳам майдонга тушолмайди.

“Реал” – “Алавес” учрашуви келаси якшанба, 14 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу беллашувдан тўрт кун олдин эса, Хаби Алонсо жамоаси Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!