"Реал" овоз бериш жараёнида журналистлар сотиб олинган дея ҳисобламоқда
Испаниялик шарҳловчи "Реал Мадрид"нинг "Олтин тўп"ни топшириш маросимидан норозилигини билдирди.
Маноло Ламанинг сўзларига кўра "Лос-Бланкос" мазкур совринни ноҳақ тақдим этилган дея ҳисобласа, бу вазият бўйича аниқлик киритиши керак.
- Агар "Реал" УЕФА 100 нафар журналистни сотиб олган деб ҳисобласа, улар буни исботлаши керак, - деди испаниялик шарҳловчи.
Мадрид клуби Родрининг ғалабасидан хабар топиб, мазкур маросимга боришни бекор қилди. Винисиус овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади.
Фикрлар