“Реал” ўз юлдузини Англия грандларига қўйиб юборадими?

Англиянинг икки гранди – “Ливерпуль” ва “Арсенал” келаси ёзда “Реал” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу масалага ойдинлик киритди.

Манбанинг таъкидлашича, Англия клублари қанчалар бадавлат бўлмасин, улар франциялик футболчини қўлга кирита олмайди. Чунки “Реал” раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа ва мухлислар Орельен Тчуаменини жуда қадрлашади.

Бундан ташқари, 24 ёшли футболчи “Реал” лойиҳасидаги муҳим фигуралардан ҳисобланади. Унинг “Қироллик клуби” билан ҳамкорлиги 2028 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Transfermarkt портали Тчуаменини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!