"Реал" президенти янги лавозимга тайинланди
"Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес жаҳон футбол ассоциацияси бошқаруини қўлга олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра ушбу ташкилот клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати келажаги борасидаги саволлар билан шуғулланади.
Таъкидлаш керакки, ташкилот йиғилишида "Реал", "Милан", "Бока Хуниорс", "Ривер Плейт", "Америка" (Мексика), "Окленд" (Янги Зеландия), "Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) ва "Мазембе" (Конго) каби клублар делегациялари иштирок этишди.
Маълумот учун, “Реал” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ғалаба қозонган жамоа ҳисобланади. Улар жами 4 марта ушбу мусобақада бош совринни қўлга киритишган.
Фикрлар