"Реал" ПСЖга қарши ўйиндан олдин жиддий йўқотишга учради
"Реал" Мадрид клуби вингери Лукас Васкес жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли испаниялик футболчининг чап оёқ бош бармоғи синган. Бироқ, ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаяпти.
Маълумот учун, Васкес жорий мавсум “Реал” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голл узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар