"Реал" қанот ҳужумини янада кучайтирмоқчи

Ёзги трансфер ойнасида "Реал" ҳужум қанотларини кучайтирмоқчи. Мадрид клуби "Челси"дан Кристиан Пулишични сотиб олиши мумкин, дея хабар беради "Defensa Central".

"Қироллик клуби" Пулишични Винисиус ва Родригога ёрдамчи сифатида кўрмоқда.

Кристиан ҳозир 24 ёшда. Нуфузли "Transfermarkt" портали америкалик футболчини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

"Аристократлар" сафида шимолий америкалик футболчи 136 та расмий ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва шерикларига 21 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!