Ads

Мадриднинг “Реал” клуби кеча “Депортиво”га қарши бўлиб ўтган Испания чемпионатининг 1-турида жамоа сардори Серхио Рамосга кўрсатилган 2-сариқ карточка бўйича апелляция беришга тайёрланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, агар “қироиллик клуби”нинг бу борадаги шикояти қаноатлантирилмаса, илк учрашувдаги четлатилиш туфайли Рамос кейинги турда “Валенсия”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдлари кечаги баҳсни 10 киши бўлиб якунлаганликларига қарамай, якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониишган эди.