"Реал" рақиби "Атлетико" ҳужумчисини олиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби 20 ёшли ҳужумкор футболчи Хорхе Раджадо билан шартнома имзолади. Бу ҳақда AS нашри футболчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига таяниб хабар берди. 

Суратларда у аллақачон «Реал» футболкасини кийган ҳолда акс этган.

Раджадо Мадриднинг «Атлетико» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У бир неча кун аввал «матрасчилар» билан муносабатларини расман якунлаб, эркин агент мақомини олган эди. 

Манбаларга кўра, «Реал» уни ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракат қилган.

Ёш футболчи ҳали катта жамоа сафида расмий дебют қилмаган. Ўтган мавсумда у «Атлетико С» таркибида тўртта гол ургани, шунингдек, УЕФА Ёшлар лигасида муваффақиятли ўйинлари билан эътибор қозонгани қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!