“Реал” рақиблар кўз ўнгида бу ишни илк бор уддалади
“Реал” футболчилари Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинида “Манчестер Сити”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, амалдаги чемпионни мусобақадан чиқариб юборди.
Статистика мутахассисларининг таъкидлашича, мадридликлар ўз тарихларида биринчи маротаба “Манчестер Сити” майдонидан ғалаба билан қайтди.
Аслида бу галги икки тўқнашувда ҳам кучлар тенг келган эди. Мадриддаги баҳсда учтадан тўп киритган жамоалар, Манчестерда биттадан гол урди. Лекин пенальтилар сериясида Андрей Луниннинг қаҳрамонлиги Карло Анчелотти шогирдларига ғалаба келтирди.
Бунгача “Реал” вакиллари “Манчестер Сити” мухлислари кўз ўнгида уч маротаба мағлуб бўлган ва икки марта дуранг ўйнаганди. Тўпулар нисбати ҳам 11:5 кўринишида “шаҳарликлар” фойдасига ҳал бўлганди.
Энди “Реал” финалга чиқиш учун “Бавария”га тўқнаш келади. Иккинчи ярим финалда “Боруссия Дортмунд” ПСЖ билан куч синашади.
Фикрлар