"Реал" Родри масаласида шошмасдан эътиборини бошқа трансферга қаратди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания футболидаги манбаларнинг таъкидлашича, «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича режаларини ҳозирча орқага сурган.

Мадрид жамоаси ҳозир барча эътиборини «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферига қаратмоқчи. 

Ушбу келишув якунлангандан сўнг Родрини олиш «Реал» учун асосий вазифалардан бирига айланиши кутилмоқда. Испаниялик хавбекнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

ОАВ хабарларига кўра, «Манчестер Сити» клуби футболчи билан шартномани узайтириш ниятида. Бироқ Родрининг ўзи «Реал» сафига ўтиш истагини билдиргани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!