"Реал" Родри учун ўз юлдузидан воз кечди
«Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини олиб келиш эҳтимоли ортиб бораётган бир пайтда Орельен Тчуамени билан хайрлашиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Аввалроқ испаниялик футболчи Родри «Реал» билан шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тчуаменига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ унинг эҳтимолий маоши ва трансфер нархи «МЮ» раҳбарияти белгилаб олган молиявий интизом ва харажатларни назорат қилиш сиёсатига мос келмаслиги айтилмоқда.
Ўтган мавсум Ла Лига мусобақасида Тчуамени 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг батафсил статистикасини шу ердан кўриш мумкин.

Фикрлар