"Реал" Родригога ўринбосар топди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби янги трансфер мақсадини белгилаб олди. Шундай қилиб, "қироллик клуби" "Бавария"дан Майкл Олисени сотилиб олишни режалаштирмоқда.Бу ҳақда "Defensa Central" нашри маълум қилди.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, мадридликлар 23 ёшли футболчини Родригога ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бироқ мюнхенликлар Майклни қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Франциялик вингернинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 130 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, Олисе жорий мавсум "Бавария" сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол киритди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!