"Реал" Родрини сотиб олиш ҳақидаги миш-мишлардан норози

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарларни рад этди. Клубда бу маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб баҳоланмоқда. AS нашри ёзишича, «Қироллик клуби» раҳбарияти футболчи билан ҳеч қандай алоқа бўлмаган бир пайтда тарқалаётган миш-мишлардан норози.

Манбага кўра, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоага Родри услубига мос келмайдиган ўйин услубини жорий этишни режалаштирмоқда. Шунга қарамасдан, испаниялик ярим ҳимоячи трансфер бозорида қолмоқда. «Манчестер Сити» 2026 йилги жаҳон чемпионини тахминан 60 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотишга тайёр экани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Родри барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!