
"Реал" Себальос борасида бир қарорга келди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячи Дани Себальос билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. ОАВларда футболчи ўйин амалиёти камлиги туфайли кетиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Бетис" 28 ёшли испаниялик футболчига асосий даъвогар ҳисобланаётган эди, аммо бу трансфер амалга ошмайдиган кўринади. "El Larguero"нинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти ва мураббийи Хаби Алонсо Себальосга уни жамоада олиб қолишни айтишган.
Данининг "Реал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt"да футболчининг нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар