"Реал" скаутлари "Аякс"нинг 5 та футболчисини кузатишмоқда

"Реал" Мадрид клуби ўз сафини "Аякс" футболчилари билан кучайтириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда Хаким Зиеш, Давид Нерес, Лисандро Мартинес, Эдсон Альварес ва Донни ван де Беклар "қироллик клуби"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолишган.

Айтиш керакки, "Реал" скаутлари юқорида номлари тилга олинган футболчиларнинг ўйинларини доимий равишда кузатиб келишмоқла. Улар бугун "Аякс" ва "Валенсия" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ гуруҳ босқич 2-тур баҳсига ҳам ёрдам беришмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!