"Реал" Стерлинг учун "Сити"га нималар таклиф қилмоқчи?

"Реал" Мадрид клуби "Манчестер Сити" форварди Рахим Стерлингни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бунинг эвазига  Гарет Бэйлни трансферга қўшишга тайёр.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 24 ёшли англиялик футболчини имкон қадар тезроқ сотиб олмоқчи. Унинг учун “шаҳарликлар”га 77 млн евро ва уэльслик футболчини беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Сити” Рахим Стерлингга янги шартнома таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!