“Реал” суперфутболчига қанча бериши маълум бўлди

“Боруссия” жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ёзги трансферлар мавсумида “Реал”га кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Marca нашри “Қироллик клуби” англиялик футболчи билан узоқ муддатли шартнома тузиб, ҳар мавсум учун 12 миллион евродан маош тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумот тарқатди.

Бундан ташқари, мадридликлар трансферни амалга ошириш учун дортмундликларга 110 миллион евро беришни режалаштирмоқда.

Беллингемнинг дортмундликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, “Боруссия” бир қатор грандлар нишонида турган ўйинчи трансферидан даромад ишлаб олиш мақсадида уни сотиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!