"Реал" тарбияланувчиси ПСЖ билан шартномани бекор қилди

ПСЖ испаниялик ярим ҳимоячи Хесе Родригес билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақида клуб расмий матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Томонлар ўртасидаги келишув мавсум сўнггида якунига етиши керак эди, бироқ футболчи бугундан эркин агентга айланди.

Хесе "Реал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У парижликлар таркибига 2016 йилда 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. У Франция чемпиони сафида 18 та ўйинда 2 та гол киритди.

ПСЖ ихтиёрида ўтган 4 йил мобайнида Хесе "Лас-Пальмас, "Сток Сити", "Бетис" ва "Спортинг" клубларида ижарада тўп сурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!