«Реал» Тибо Куртуа бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид» раҳбарияти Тибо Куртуа борасида ўз қарорини қабул қилди. Ёшига қарамасдан, клуб бельгиялик дарвозабонни яна бир неча мавсум асосий таркибда, «биринчи рақам» сифатида сақлаб қолиш ниятида.

Журналист Марио Кортегана хабарига кўра, мадридликлар Куртуа билан янги шартнома тузишни режалаштирмоқда. Янги келишув 2028 йилгача мўлжалланган бўлади.

Тибо Куртуа ўзи ҳам яна камида 3–5 йил юқори даражада ўйнашга қодир эканини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!