“Реал” топ-лигадан арзон, ёш ва зўр ҳимоячи топди
Бир неча мавсумдан бери ҳимоя чизиғидаги муаммоалардан азият чекиб келаётган Мадриднинг “Реал” жамоага мос ҳимоячини Франция чемпионатидан топди.
Мадрид клуби скаутлари бир неча муддатдан бери “Ренн” жамоасининг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жереми Жакенинг ўйинларини диққат билан кузатиб келмоқда.
Бу ҳақда Madrid Universal нашри ва таниқли журналист Маттео Моретто маълумот берди.
Манбага кўра, “Қироллик клуби” мутасаддилари Жакени сотиб олиш клубнинг ёш иқтидорларни жалб этиш сиёсатига тўлиқ мос келади, деб ҳисоблашмоқда.
Жорий мавсумда Жаке Лига 1 доирасида 15 та ўйинда қатнашган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этмоқда.



Комментарии