“Реал” тўпурари бир зумда янги жамоа топди
Якунланган мавсумни “Реал”да ўтказиб, барча турнирларда 17 та гол урган Хоселу Мадриддан кетишга қарор қилганди.
Асли “Эспаньол”га тегишли бўлган ва “Реал”да ижара асосида ўйнаган тажрибали футболчига мадридликлар бир йиллик шартнома таклиф қилганди.
Бироқ Хоселу жамоага Килиан Мбаппе ва Эндрик келаётгани боис, Мадридда қолмасликка қарор қилди.
Инсайдер Фабрицио Романо 34 ёшли ҳужумчи Қатар клубидан иш топганини маълум қилди. Тажрибали форвард “Ал-Ғарафа” жамоаси билан икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.
Агар ҳамкорлик яхши кечса, томонлар битимни яна бир йилга узайтириши кўзда тутилмоқда
Фикрлар