"Реал" умидсизликка тушиб қолди
Мадриднинг "Реал" клуби норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд учун курашда фаворит ҳисобланмайди. Буни "қаймоқранглилар"нинг ўзи ҳам ҳис қилмоқда.
"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, "қироллик клуби" 21 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш масаласига умидсизлик билан қарамоқда. Сабаби, ёш голеадор учун курашаётган клублар сони талайгина.
Жорий мавсумда Холанд барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Аввалроқ, уни "Барселона" ёзда ўз сафига қўшиб олиши ҳақида хабарлар тарқалаётганди.
Фикрлар