"Реал" устидан қозонилган ғалаба учун ЦСКА 2,7 млн евро мукофот пули олди

Хабарингиз бор кеча Москванинг ЦСКА клуби Никола Влашичнинг голи эвазига УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида амалдаги чемпион “Реал” Мадридни (1:0) мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушба ғалабадан сўнг “армиячилар” ғазнаси 2,7 миллион еврога бойиди. Боиси, УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қозонилган ҳар бир ғалаба учун айнан мана шунча мукофот пули беради.

Маълумот учун, ўтган турда ЦСКА сафарда Чехиянинг “Виктория” клуби билан дуранг ўйнаган эди. Ушбу дуранг эса уларга 900 минг еврони тақдим этди. Шунингдек УЕФА ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичига чиққан ҳар бир клуб учун 15,25 млн евро мукофот беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!