"Реал" ва "Барселона" майдон ташқарисида ҳам рақобат қилмоқда
"Рел" ва "Барселона" "Лестер"нинг 16 ёшли вингери Жереми Монга трансферини учун рақобатлашмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди.
Манбада берилган маълумотга кўра, Испаниянинг икки гранди футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда. Монга "тулкилар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозирда "Лестер"нинг асосий жамоаси сафида ҳаракат қилиб келмоқда.
Жеремининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Монга жорий мавсум инглиз клуби сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди. Вингер Англия ёшлар терма жамоасига ҳам фаол чақирув олиб келяпти.



Фикрлар