“Реал” ва “Челси” 19 ёшли “гигант” ўйинчини талашяпти
“Борнмут” таркибида ишончли ўйин намойиш қилаётган Дин Хейсен Европанинг гранд клублари эътиборини торта бошлади.
The Sun нашрининг ёзишича, футбол мутахассислар 19 ёшли ўйинчининг келажаги порлоқ эканини таъкидламоқда. Дин жисмонан бақувват ва бўйича сал кам икки метрни ташкил қилади.
“Борнмут”нинг Англия Премьер-лигаси мусобақа жадвалининг юқори қисмида бораётганида Хейсеннинг ҳам хизматлари катта. Бу ўйинчига “Челси” асосий даъвогар бўлиб турганди.
Энди Дин Хейсен учун курашгаа “Реал” қўшилгани ҳақида маълумотлар тарқатила бошлади.
Испания ва Нидерландия паспортига эга бўлган Дин Хейсен аслида “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўтган йили ярим мавсум “Рома”да ҳам ўйнади. 2024 йилнинг ёзида “Борнмут” уни 15 миллион еврога трансфер қилди.
Бу футболчи ўзининг универсаллиги билан футбол мутахассислари назарига тушган. У икки оёқда ҳам бемалол ўйнай олади.
Фикрлар