"Реал" ва "Ливерпуль" ПСЖ юлдузи учун даъвогар

ПСЖ қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига турли хил мамлакатларнинг кучли клублари қизиқиш билдирмоқда.

Transfer News Live хабар беришича, 25 ёшли футболчига "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

"Ливерпуль" Ашрафга қизиқишига сабаб, Трент Александр-Арнолд жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини марокашлик фулбек билан ёпишмоқчи. "Реал" бўлса, Трентни эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олиш ўхшамаса, ўзларининг собиқ футболчиларини Париж клубидан харид қилишлари мумкин.

Ҳакимининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!