"Реал" ва ПСЖ "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди
"Бавария" марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини "Реал мадрид" ёки ПСЖда давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, Упамекано учун кураш қтзғин давом этмоқда. Футболчи учун асосий даъвогар сифатида Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси кўрилаётган эди. Бироқ футболчи "қизиллар"га ўтмаслигини маълум қилган. Эндиликда 27 ёшли футболчи учун Мадриднинг "Реал"и ва Франциянинг ПСЖ клублари кураш олиб боради. Ҳимоячининг мюнхенликлар билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. "Бавария" ҳам футболчини жамоада олиб қолиш учун музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, франциялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.



Фикрлар