“Реал” ва “Ювентус” Еврокубоклардан четлатилади!
Европа Суперлигасини ташкил қилишда бош бўлган икки клуб раҳбарлари – Флорентино Перес ва Андреа Аньелли фикридан қайтмаса, УЕФА “Реал” ва “Ювентус”ни бир йилга Еврокубоклардан четлатиши кутилмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Реал” ҳамон Суперлигани расман тарк этгани йўқ. “Ювентус” эса бу лойиҳанинг келажаги порлоқ эканига ишонч билдиришини, лекин айрим сабабларга кўра, уни амалга ошириш имконияти пастлигини таъкидламоқда.
УЕФА Ижроқўми аъзоларининг аксарияти қитъа футболини остин-устун қилиб ташлаган бу лойиҳа ташаббускорларига жиддий чора кўриш керак, деган фикрни илгари сурмоқда. Қолганлар эса муроса йўлидан боришга чақирмоқда.
Гарчи Европа Суперлигаси ҳали бошланмай туриб, уни ташкил қилган 12 та жамоанинг аксарияти ундан воз кечган бўлса-да, бу воқеа “кўҳна қитъа” футболида жиддий ислоҳотлар бошланиб кетишига сабаб бўлди.
Фикрлар