"Реал" ван де Бек учун 55 млн евро таклиф қилади

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар “Аякс” хавбеки Донни ван де Бекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда beIN Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда “қироллик клуби” “Манчестер Юнайтед”дан Поль Погбани сотиб ололмагач бор эътиборини айнан 22 ёшли голланд футболчисига қаратган. Мадридликлар тез орада ван де Бек учун амстердамликларга 55 млн евролик таклиф юбориши кутилмоқда.

Маълумот учун, Донни ван де Бек ўтган мавсум “Аякс” сафида 34та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!