"Реал" Винисиус билан қишда хайрлашмоқчи

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан бразилиялик футболчи Винисуис Жуниорни қишда ижарага бериб юборишни хоҳламоқда ва уни жамоанинг асосий таркибида кўрмаяпти.

Винисиус ЧЛ доирасида ПСЖга қарши кечадиган учрашувнинг қайдномасига ҳам киритилмади. Мавсум давомида бразилиялик ёш ярим ҳимоячи кетма-кет 2-бор қайдномага киритилмади.

19 ёшли футболчи учун "Вальядолид" клуби даъвогарлик қилмоқда. Ушбу клубнинг президенти Роналдо ёзда ҳам Винисиусга эътибор қаратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!