"Реал" Винисиус билан шартномани узайтиришга яқин

Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома борасида келишувга эришди.

Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, чап қанот вингери яқин вақт ичида "қаймоқранглилар" билан шартномасини узайтиради. Айни пайтда 25 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Манбага кўра, Винисиус жамоада энг юқори маош олувчи футболчига айланмайди. Бу мақом француз ҳужумчиси Килиан Мбаппеда сақланиб қолади.

Маълумот учун, Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил этади. 2025/2026 йилги мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол ва 14 та голли узатма қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!