"Реал" Винисиус ва Родригони ўрнини босадиган футболчи топди
Мадриднинг "Реал" клуби ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Винисиус ва Родригонинг ўрнига ўринбосар топди.
"Defensa Central" нашри хабар беришича, "қироллик клуби" бразилиялик футболчиларнинг ўрнини боса оладиган футболчи топган. "Қаймоқранглилар" "Лейпциг" ҳужумчиси Ян Дьомандени ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Немис клуби футболчи учун камида 100 миллион евро талаб қилмоқда. Лекин мадридликлар ҳозирча бундай суммани тўлашга тайёр эмас.
19 ёшли ҳужумчининг айни вақтда “трансфермаркт” порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Дьоманде жорий мавсум "Лейпциг" сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар