"Реал" Винисиусга янги шартномани таклиф қилмоқчи

"Реал Мадрид" ҳозирда Виниcиус Жуниорнинг янги шартномаси устида ишламоқда.

"Relevo" нашрининг маълумотларига кўра, "Лос-Бланкос" клуби бир неча ой олдин 24 ёшли вингер билан келишувни узайтириш масаласини муҳокама қилиш мақсадида алоқалар ўрнатган.

Раҳбарият Виниcиус жамоанинг асосий ўйинчиси бўлишга қодирлигини, шу жумладан, Чемпионлар лигасида ҳам натижа келтираётганини билади.Шу сабабли клуб ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи.

Бироқ, айни пайтда вазият яхши эмас. Винисиус таклифни эшитиб, ташаббус учун клубга миннатдорлик билдирди. У клубга мавсум якунига қадар бу борада бир қарорга келишини айтган эди.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум Ла Лиганинг 11 та ўйинида баҳсида майдонга тушиб 5 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!