Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Вундеркинд бизники! "Реал" 5 та грандни доғда қолдирди

Клуб мақсадига етди

16 ёшли Жей-Жей Габриэл «Манчестер Юнайтед»дан Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиши арафасида турибди.

Испания нашри Marca хабарига кўра, томонлар барча шартлар бўйича келишувга эришган, трансфер расман эълон қилиниши эса яқин кунларда кутилмоқда. Манба маълумотича, ёш истеъдод учун Европанинг деярли барча етакчи клублар кураш олиб борган. Сўнгги ҳафталарда футболчининг атрофидагилар билан «Барселона», «ПСЖ», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Бавария» вакиллари алоқа ўрнатган.

Шунга қарамай, барча даъват ва таклифларга ёпиқ қолмаган Габриэл охир-оқибат «Реал» вариантини танлаган.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ёш вундеркиндни клубда қолдиришга ҳаракат қилди, аммо у ўз қарорини ўзгартирмади ва Испанияга йўл олишни маъқул кўрди. Қизиғи шундаки, Габриэл «Манчестер Юнайтед»нинг асосий жамоаси сафида дебют қилишга улгурмасдан клубни тарк этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ