Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон - Россия: Муҳим ўйин олдидан шарҳ ва башорат

Ҳозир қайси жамоа кучли?

Тошкентдаги учрашув Россия терма жамоаси учун 2026 йилдаги тўққизинчи ўйин бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган саккизта назорат баҳсида россияликлар беш марта ғалаба қозонган, икки бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлубиятга учраган.

Россия терма жамоасининг охирги ўйини 6 октябрь куни Қозонда Нигерияга қарши ўтди. Валерий Карпин шогирдлари рақибнинг тажрибасиз таркибига қарши майдонга тушди, аммо ғалабани қўлга кирита олмади – учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. Эътиборлиси, россияликлар иккинчи бўлим охирида икки голли устунликни бой бериб қўйди.

Жорий йилда Россия фақат бир марта сафар ўйини ўтказган. Май ойи охирида Карпин жамоаси Мисрда майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Россия миллий терма жамоаси

Ноябрь ойидаги йиғин учун Валерий Карпин 28 нафар футболчини чақирди. Бироқ уларнинг барчаси ҳам Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши учрашувларда майдонга туша олмайди. 

"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин Франция чемпионатида "Ле-Ман"га қарши ўйинда оёқ мушагидан жароҳат олди ва Россия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган баҳсларини ўтказиб юбориши аниқ бўлди.

Шу билан бирга, хорижда тўп сурадиган Матвей Сафонов (ПСЖ), Алексей Батраков ("Галатасарой") ва Алексей Миранчук ("Атланта Юнайтед") йиғинга етиб келди ва улар ноябрдаги ўйинларда майдонга тушиши кутилмоқда.

Мухлислар эътиборини РПЛ тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турган икки футболчи — Максим Глушенков ва Александр Соболев чақирув рўйхатида йўқлиги ҳам тортди. Хабарларга кўра, аввалги йиғинда Карпин Глушенковнинг миллий жамоага бўлган муносабатидан қониқмаган. Соболевнинг йўқлиги эса "Зенит" ҳужумчисининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар билан изоҳланди.

Шунинг эвазига, ноябр йиғинига илк бор Максим Бориско, Андрей Лангович ва Алексей Миронов таклиф этилди. Улар ҳалигача Россия миллий жамоаси сафида майдонга тушмаган футболчилар ҳисобланади. Бир йиллик танаффусдан сўнг Данил Глебов ҳам яна терма жамоага қайтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Ўзбекистон терма жамоаси учун Россия ва Саудия Арабистонига қарши ноябрь учрашувлари аввалданоқ Осиё кубогига тайёргарликнинг муҳим босқичи сифатида кўрилган эди. Аммо ўтган ҳафта Осиё футбол конфедерацияси Яқин Шарқдаги вазият туфайли мусобақа муддатини ўзгартиришини маълум қилди.

Аввалроқ 19-Осиё Кубоги Саудия Арабистонида 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши режалаштирилган эди. Энди турнир бошланиш санаси 2027 йил 23 декабрга кўчирилди. Гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг рақиблари Иордания, КХДР ва Баҳрайн бўлади.

Ёзда жаҳон чемпионати финал босқичида дебют қилганидан сўнг, Фабио Каннаваро шогирдлари сўнгги узоқ йиғин давомида учта назорат учрашуви ўтказди. Аввал "оқ бўрилар" Тошкентда Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этди, сўнгра яна ўз майдонида Сурияни йирик 4:1 ҳисобида таслим этди. Кейин esa сафарда Жанубий Кореяга қарши баҳсда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Россия ва Саудия Арабистонига қарши ноябрь ўйинлари учун Каннаваро 30 нафар футболчини чақирди. Афсуски, яқинлашиб келаётган учрашувларни "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдукодир Ҳусанов жароҳат сабаб ўтказиб юборишига тўғри келади.

Шунингдек, Россияга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов майдонга тушиши сўроқ остида турганди. 31 ёшли ҳужумчи оилавий масалаларини тезда ҳал қилиб, Фабио Каннаваро ихтиёрига етиб келди. 

"Истанбул Башакшеҳир" ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев ўзи жуда яхши билан россиялик ўйинчиларга қарши бўладиган баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Каннаваро, шунингдек, ноябрь баҳслари учун Россия чемпионатида ўйнаётган икки футболчи — "Рубин" ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов ва "Динамо-Махачқалъа" вакили Маҳмуд Маҳамаджоновни ҳам чақирди.

Статистик маълумотлар
- Ўзбекистон ва Россия тарихда фақат бир марта ўзаро ўйин ўтказган ва ўша баҳс голсиз дуранг билан якунланган.
- Россия терма жамоаси сўнгги пайтларда беш ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияга эга эди (4 ғалаба, 1 дуранг).
- Расмий мусобақалардан четлатилганидан бери Россия Осиё терма жамоаларига қарши ўтказган назорат учрашувларида мағлуб бўлмаган (8 ғалаба, 5 дуранг).
- Россиянинг Осиё жамоасига қарши охирги мағлубияти 2016 йил 10 ноябр куни қайд этилган. Ўшанда россияликлар Қатарга қарши ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида ютқазган.
- Лечи Садулаев 2026 йилда Россия терма жамоасининг энг самарали ўйинчиси бўлиб турибди — унинг ҳисобида 4 та гол бор.
- Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида кетма-кет 17 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти.
- "Оқ бўрилар"нинг охирги уй мағлубияти 2023 йил 20 июнга тўғри келади. Ўшанда Ўзбекистон Эронга 0:1 ҳисобида ютқазган.
- Ўзбекистон охирги бор Европа терма жамоасини 2022 йил 16 ноябр куни мағлуб этган. Ўшанда "оқ бўрилар" Қозоғистонни 2:0 ҳисобида енгган.

Экспертлар тахмини
Деярли тўрт йил олдин Тошкентда ўтган илк ўзаро баҳсда Ўзбекистон ва Россия гол уролмаган эди. Бу сафар учрашув шунчалик зерикарли ўтмаслиги кутилмоқда, аммо томошабинлар катта ҳисобни ҳам кутавермаслиги керак. Мутахассислар бу учрашувда кўп гол урилмаслигини тахмин қилмоқда.

Кутилмаганда Шомуродовдан хушхабар келди!

Шомуродовни учинчи ўринга суриб қўйишди

Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ