Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни сотиб олишга жиддий бел боғлади.

The Mirror тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 27 ёшли колумбиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 70,3 млн евро таклиф қилишмоқчи. Ушбу трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хамес сўнгги икки мавсумни “Бавария” сафида ижара асосида ўтказишмоқда. Келишувга кўра муюнхенликлар мавсум якунлангач уни 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. Аммо, немис гранди уни сотиб олишни режалаштирмаяпти.

Хамес Родригес учун шунингдек “Ювентус” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.