“Реал” хўжайинларига Анчелоттининг қилган иши ёқмади
“Реал” Испания чемпионатининг ўнинчи турида “Севилья” меҳмони бўлиб, дуранг ўйнади ва икки очко йўқотди.
Бу натижа клуб раҳбариятининг бош мураббий Карло Анчелоттига эътироз билдириши учун сабаб бўлди.
Relevo нашрининг таъкидлашича, клуб хўжайинларига Карло Анчелотти ёши ўтиб қолган ўйинчилар, хусусан, Тони Кроос ва Лука Модричга кўп имкон бераётганидан ёқмаяпти. Раҳбарият италиялик мутахассисдан майдон марказида Тчуамени, Камавинга ҳамда Вальверде сингари ёш футболчилардан кўпроқ фойдаланишни уқтирмоқда.
“Севилья”га қарши учрашувда Тони Кроос тўлиқ ўйнади. Лука Модрич 67-дақиқадан ўйинга қўшилди.
“Қироллик клуби” мутасаддилари кўрсатган уч футболчидан бирортаси мақдонда 90 дақиқа ҳаракат қилгани йўқ. Тчуамени ва Вальверда 67-дақиқада захирага олинган бўлса, Камавинга айни мана шу дақиқада майдонга туширилди.
Фикрлар