“Реал“ Холанд учун жиддий таклиф юборишга тайёр

“Реал“ Мадрид “Боруссия“ Дортмунд футболчиси Эрлинг Холандни сотиб олишга жиддий киришган. Клуб уни ёзги трансферлар ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Қаймоқранглилар“ норвегиялик форвард учун катта сумма ва Лука Йовични таклиф қилишни режалаштирган. Бу ҳақда “The Sun“ нашри хабар берди.

Аввалроқ, “Реал“ Холандни 2023 йилда ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар чиққанди. Бироқ кўриниб турибдики, “қироллик клуби“нинг норвег борасида мақсади анча жиддий.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Холанд жорий мавсум Бундеслиганинг 14 баҳсида 16 гол ва 6 ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!