“Реал” Холанддан юз ўгирди

  • 2 апреля, 2022, 19:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ёзги трансферлар мавсумидаги асосий нишонларидан бири – Эрлинг Холандни харид қилиш фикридан қайтди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, мадридликларнинг норвегиялик тўпурардан юз ўгиришига 21 шли ҳужумчининг жароҳатларга мойиллиги ортиб бораётгани ва унинг агенти Мино Райоланинг қабул қилиб бўлмас талаблари сабаб бўлмоқда.

“Қироллик клуби” келаси мавсум олдидан ўз сафига Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни қўшиб олмоқчи эди. Ҳозирча, Мбаппе варианти етакчи ҳисобланади. Энди мадридликлар Холанд ўрнига бошқа ўйинчи қидиради.

Холанд жароҳатлари туфайли жорий мавсумда барча турнирларда атиги 23 та ўйин ўтказди. Шунга қарамай, у рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли пас узатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию