"Реал" яна Санчо учун курашга қўшилди

Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзги трансферлар даврида "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчони сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" каби грандлар қаторида 19 ёшли англиялик футболчи учун курашга қўшилган.

Ўз навбатида дортмундликлар ҳам яхшигина маблағ таклиф қилинса, Санчони қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!