“Реал” янги чиққан юлдузни 6 та клуб билан талашяпти

  • 15 ноябрь, 09:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби марказий ҳимоячиси Лаутаро Риверо Европанинг бир неча етакчи клублари орасида талаш бўляпти.  Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Tecno

22 ёшли футболчига даъвогарлар орасида “Реал” фаворит сифатида эътироф этилмоқда. Чунки мадридликларда ёш иқтидорлар билан ишлаш йўналиши жуда яхши йўлга қўйилган. Бунинг учун “Қироллик клуби” бир неча грандлар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Хусусан, “Челси” ўз вакилларини Аргентинага юбориб, Риверонинг ўйинларини бевосита кузатиш топшириғини берди.

Бу икки клубдан ташқари, “Атлетико”, “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Ювентус” ва “Лейпциг” ҳам Лаутаро Риверони ўз сафига қўшиб олиш имконини қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!