“Реал” янги юлдузини қўйиб юборади
Мадриднинг “Реал” клуби жамоага ўтган ёзда олиб келинган аргентиналик вингер Франко Мастантуонони доимий ўйин амалиёти билан таъминлаш мақсадида ёзда ижарага бериш имкониятини истисно этмаяпти.
Бу ҳақда The Touchline нашрининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилинди.
Манбага кўра, клубда бу усул Эндрик учун ишлаб чиқилган ривожланиш йўлига ўхшаш бўлади, деб ҳисобланмоқда. Таъкидланишича, ҳам Мастантуоно, ҳам клуб раҳбарияти ижара шартномасига ўйинчини сотиб олиш ҳуқуқини берадиган бандни киритмасликка интилмоқда.
Чунки футболчининг ўзи “Реал”да муваффақият қозонишни орзу қилади, клуб эса уни узоқ муддатли асосий лойиҳа сифатида кўради.
Айтилишича, вазият мавсумолди тайёргарлиги ва янги мураббий келишига қараб ўзгариши мумкин. Бироқ ҳозирнинг ўзида энг мос ижара жойини аниқлаш учун ички музокаралар олиб борилмоқда.
Жорий мавсумда 18 ёшли футболчи барча мусобақаларда 24 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг мадридлик клуб билан шартномаси 2031 йил 30 июнигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.
Фикрлар