"Реал" "япониялик Месси"ни ижарага бериб юборади

Жорий ёзги трансферлар даврида "Реал"га кўчиб ўтган футболчи Такефуса Кубо янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчининг хизматларига 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида "Вальядолид" ҳам бор. “Қироллик клуби” эса уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бермоқчи.

Гап гундаки, Кубода Европа иттифоқи фуқаролиги йўқ. Шу боис “Реал” лимит чеклангани сабаб уни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Кубони “Токио” клубидан 2 млн евро эвазига сотиб олган эди. “Япониялик Месси” эса мадридликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!