"Реал" "япониялик Месси"ни яна ижарага бериб юборди

"Реал"нинг япониялик ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо янги мавсумни ҳам ижарада ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 19 ёшли футболчини бу сафар "Вильярреал" ижарага олган. Энди Кубо 2021 йилнинг 30 июнигача “сариқ сув ости кемаси” шарафини ҳимоя қилади.

Такефуса ўтган мавсумни "Мальорка" сафида ижарада ўтказган ва 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
10/08/2020 22:11
Qutagimmi boshi messimish
Javlon Abdullaev
10/08/2020 22:11
Qutagimmi boshi messimish