
"Реал" ёзда ҳимоячисини сотиши мумкин
Ёзда "Реал Мадрид" ҳимоячиси Давид Алаба жамоани тарк этиши мумкин.
Мураббийлар штаби австриялик футболчига ишонч билдирмоқда, бироқ клуб раҳбарлари 32 ёшли футболчининг ўзининг энг яхши формасига қайтиши қийин бўлишини таъкидламоқда.
"Defensa Central"нинг хабар беришича, "Реал" Алабани ёзда арзон нархда - 5-6 миллион еврога сотишга тайёр. Шу билан бирга, клуб Алабани ҳурмат қилиши ва фақат ўйинчининг ўзи хоҳлаган тақдирдагина унинг трансферини кўриб чиқиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, клуб 23 миллион еврони тежаб қолиши мумкин. Давид шартномаси охиригача қолса, 2025/2026 йилги мавсумда айнан шунча маош олиши кўзда тутилган.
Комментарии