"Реал" ёзда сотиб оладиган икки футболчини танлаб олди

  • 06.03.2026 16:29
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Мадриднинг "Реал" клуби икки нафар футболчини ёзги трансферлар бозорида сотиб олишни мақсад қилган.

Хабарларга кўра, "қироллик клуби" яқинлашиб келаётган трансферлар ойнасида марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни кўзламоқда. Манбага кўра, мадридликлар асосий нишон сифатида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ва "Боруссия Дортмунд" марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекни танлаган. "Реал" икки футболчи учун жамоа бюджетидан 100 миллион еврони айнан икки футболчига сарфлашга тайёр. Родрининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 75 миллион еврони ташкил этади. 26 ёшли Шлоттербекнинг нуфузли нашрдаги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Маълумот учун, "қаймоқранглилар" Испания Ла Лигасида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!